RU

Последние новости

11:18Роналду Луис Диасни “Ал-Наср”да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  1 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  2 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди Новости

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди

Фаолиятини Бангладешда давом эттираётган Иқбол Бобохонов ҳам Отабек Валижоновдан кейин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган мамлакат кубогининг 2-тур учрашувида Бобохонов жамоаси «Арамбах» «Читтагон Абахани»га қарши майдонга чиқди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳисобни рақиб очди ва 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Иқбол Бобохонов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланиши арафасида ҳисоб тенглашди. Ушбу натижадан сўнг «Арамбах» ва «Читтагон Абахани» жамоаларининг нафақат очколари, балки тўплар нисбати ҳам тенг бўлиб қолгани боис, гуруҳ пешқадамини аниқлаш мақсадида жамоалар пенальтилар серия орқали ғолиб номини аниқлашди. Футбол лотореясида омад Бобохонов жамоасига кулиб боқди. Аҳамиятлиси, учрашув давомида ҳам пенальтидан унумли фойдаланган Иқбол серияда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Шу тариқа Бобохоновнинг жамоаси гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Бунга қадар Отабек Валижонов ва Фурқат Ҳасанбоев тўп сураётган БЖМС клуби ҳам навбатдаги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган эди.


Рейтинг: +7   
championat.asia
Яндекс.Метрика