RU

Последние новости

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  3 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  8 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди Новости

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди

Владимир Вагин ва Иброҳим Нумонов "Машъал"дан кетди.

"Машъал" жамоасида бир ярим йил давомида ишончли равишда посбонлик қилган Владимир Вагин клубни тарк этди. Икки томонлама келишувга асосан, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома бекор қилинди. Вагин 2024 йил бошида "Машъал" сафига қўшилган эди ва шу вақт мобайнида кўплаб муҳим учрашувларда дарвозани муҳофаза қилиб, ўзининг профессионал тажрибаси ва маҳоратини намоён этди. Унинг жамоага қўшган ҳиссаси мухлислар ва мураббийлар томонидан муносиб баҳоланди. Клуб раҳбарияти Владимир Вагинга ушбу давр мобайнида кўрсатган хизмати учун миннатдорчилик изҳор этади ва унинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди.

Иброҳим Нумонов ҳам “Машъал” билан хайрлашди. Ярим ҳимоячи Иброҳим Нумонов биринчи даврада “Машъал” шарафини ҳимоя қилган эди. Клуб ва футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга кўра, у клубни тарк этди. Иброҳим жамоада бўлган муддат давомида ўзининг меҳнатсеварлиги ва фидоийлиги билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Унга келгусидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Раҳмат, Иброҳим!", — дейилади муборакликлар хабарида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика