RU

Последние новости

13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  172

Ҳикмат Эргашев: “Айтишадику, Наманганда Бразилия ҳам ютолмайди, деб” Новости

Ҳикмат Эргашев: “Айтишадику, Наманганда Бразилия ҳам ютолмайди, деб”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устози Ҳикмат Эргашев ва жамоа ҳимоячиси Акром Комилов иштирок этишди.

Ҳикмат Эргашев (“Бунёдкор” жамоаси мураббийи): -  Ўйин ажойиб тарзда кечди ва барчага манзур бўлди. Боиси, ҳар икки жамоа ушбу баҳсга пухта тайёргарлик кўрганди. “Навбаҳор” мухлисларнинг қўллаб –қувватлашлари остида  яхши ўйин намойиш этди. Ахир, айтишадику, Наманганда Бразилия терма жамоаси ҳам ютолмайди, деб.

Учрашув анча қизиқарли тарзда кечди, лекин жамоамизга бироз омад етишмади.

Бугунги ҳакамликдан қониқмадик. Боиси, қарс икки қўлдан чиқади. Бизнинг дарвозамизга 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Лекин Дилшод ва Жавлоннинг қўлидан тортиб, йиқитилганда, ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади. Шунингдек, Жавлоннинг нега майдондан четлатилганини  ҳам тушунмадим. У жамоа сардори ва ҳакамнинг қарорига эътироз билдиришга ҳаққи бор. Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор ва буни ўзлари кўриб чиқишади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Биз совриндорлар сафидан жой олиш учун  охиригача кураш олиб борамиз. Ҳали олдинда яна  2та тур бор. У ёғини эса вақт кўрсатади.

Бугунги ўйинда мезбонлар таркибида Азизбек Турғунбоев яхши ўйин намойиш этди.  



Акрамжон Комилов (“Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси): -  Менимча, бугунги ўйин барчага ёқди. Биринчи бўлимда анча яхши ўйин намойиш этдик. Лекин 2-бўлимдаги биргина пенальти бизни руҳан чўктириб қўйди.

Ўша вазиятда 11 метрли жарима зарбаси бормиди, йўқмиди, тўғриси, аниқ билмадим, буни ЎФАдагилар кўриб чиқишади. Тўғри, Наманганда тўп суриш қийин. Шундай бўлса-да, биз мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мабодо ғалаба қозонганимизда, 3-ўринга кўтарилиб олган бўлардик.

Бугун биргина 11 метрли жарима зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. “Навбаҳор” жамоасига ҳам кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика