Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 34 ёшли футболчи "Ал Насср" билан музокараларни давом эттирмоқда ва барча ишлар якунланиш арафасида. Муаммолар бўлмаса ҳимоячи яқин вақтларда Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолайди.
Мартинес ўтган мавсумда ЛаЛиганинг 28 ўйинида 4 голли узатмага муаллифлик қилди.