RU

Последние новости

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  0 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  2 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

Андреа Белотти: "Ҳаммаси ўз қўлингизда" Новости

Андреа Белотти: "Ҳаммаси ўз қўлингизда"

"Торино" ўйинчиси ички ҳиссиётлари билан бўлишди.

"Мен "Торино"га эндигина ўтгандим. Машғулотларнинг биринчи куни эди. Ёнимга клуб ходимларидан бўйи паст бири киши келиб, шудай деди: "Сен чемпионатнинг энг кучли ўйинчиларидан бири бўласан. Шуни ёдингда тут!"

Мен уни шунчаки ақлдан озган деб ўйладим. Кейинчалик билишимча унинг исми Тони Вигато ва у "Торино"нинг иқтисод бўлим бошлиғи экан. "Ўзимча, бу Тони деганлари футболни тушунармиди?", — дегандим. "Лекин вақт ўтиши билан у кўп нарсани яхши билишига амин бўлдим".

Энди ҳар сафар гол урганимда, доим уни излайман. Ёнига югуриб бориб, Тонини қучоқлайман. 

Ҳар учрашувдан олдин "Ҳаммаси ўз қўлингда! Сенга ишонаман! Бугун гол ура оласан!", — деб айтарди Вигато.

"Ҳар сафар голдан сўнг, у йиғлайди. Унинг қувончини кўриш — катта бахт!", — дейди Андреа Беолотти.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика