RU

Последние новости

08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  0 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16

Ҳакамлар "Динамо"ни "синдиришдими?" "Пахтакор" дарвозабонини четлатиш керакмиди? Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз бунга жавоб беради Новости

Ҳакамлар "Динамо"ни "синдиришдими?" "Пахтакор" дарвозабонини четлатиш керакмиди? Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз бунга жавоб беради

Суперлига биринчи туридаги баҳсли ҳакамлик қарорларининг таҳлили.

Мана учинчи мавсумдирки Суперлига ўйинларидаги ҳакамлик қарорларини Championat.Asia учун эксклюзив тарзда россиялик собиқ ҳакам, ҳозирда ҳакамлик бўйича эксперт ("Алё, рэф!" телеграм канали) Анатолий Синяев таҳлил қилмоқда.

Бугун Суперлига 2024 йилги мавсум илк турида ҳакамларимизнинг хато йўл қўйган ёки қўймаганлигини билиб оламиз.


✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

Ҳакамнинг ушбу вазиятда пенальти бермаслик қарорига қўшиламан. "Динамо" ўйинчиси тўпни ўзидан жуда ҳам узоқлаштириб юбормоқда ва "Навбаҳор" ўйинчисининг қўйган оёғига интилган ҳолда рақиб билан контакт изламоқда. Бундан ташқари, контакт рўй бериши учун ўзининг чап оёғини "қўймоқда". Ҳимоячи тўпни олиб қўйиш чоғида тўпга ўйнаган бўлиши ҳам мумкин.



✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

"Навбаҳор"нинг 6-рақамли ўйинчиси қолиб кетганди, бу ҳатто чизиқсиз ҳам кўриниб турибди. Катта эҳтимол билан ўйинчилар битта чизиқда эди ёки ҳатто ҳимоячи ўз дарвозасига бироз яқин эди. Бундай ҳолатда ассистент ҳужум фойдасига қарор чиқаради, ВАР эса ассистентнинг қарорини қўллаб-қувватлайди. Ҳакам вазиятни тўғри таҳлил қилди.


✅ "Навбаҳор" – "Динамо"

"Навбаҳор" ўйинчиси қоидани бузмаган ҳолда тўпга қараб ҳаракатланмоқда. "Динамо" ҳимоячиси пенальти билан жазоланишга лойиқ ушлаб қолишни амалга оширмоқда. ВАРнинг аралашуви ва ҳакамнинг тўғри якуний қарори. Шунингдек қайд этиш керакки, ҳакам майдонда бундай вазиятларни аниқлаши жуда қийин: у юқоридан узатма ижро этган ўйинчи ва тўп қўлига тегмаслиги учун яқин ҳимоячига эътиборни қаратади. У жарима майдончаси ичида позиция учун кўраётган ўйинчини фақатгина периферик тарзда кўради. Айнан шундай ҳолатларда ВАР керак.



✅ "Насаф" – "Олимпик"

Биринчидан, бундай чизиқлар билан майдонда футбол ўйнаш имконсиз. Камера орқали қаерда қоида бузилиш бўлганини аниқлашнинг иложи йўқ. Балки ҳакам чизиқни яхшироқ кўргандир, шунингдек ассистент ҳам бундай ҳолатда ёрдам бериши керак.

Тўп "Насаф" ўйинчисининг назорати остида эмасди, ҳужумчи дарвоза маркази бўйлаб югурмаяпти, "Олимпик" ҳимоячиси эса шеригининг ўрнини тўлдирмоқда. Тўғри қарор эса истиқболли ҳужумни бузгани учун ҳимоячига сариқ карточка бериш, бу унинг учун иккинчиси бўлади. Аммо, олдин айтганимдек, фолнинг қаерда бўлганини билиш имконсиз (жарима майдончаси ёки унинг ташқарисида).



✅ "Бунёдкор" – "Қизилқум"

Ассистентнинг қўрқмасдан қарор қабул қилганидан бошлаймиз: у "нозик" жойда ҳужум фойдасига ўйинни давом эттирди ва офсайд қайд этмади.

Ушбу такрордан "Қизилқум" дарвозабонининг тўп учун ўйнаган ёки ўйнамагани кўринмаган. Аммо, иккиламчи белгилар (тўп ҳужумчининг тегишидан сўнг тезлашмади ва секинлашди)га кўра ҳакамни қўллаб-қувватлаш керак. Тўпнинг секинлашиши кўпроқ дарвозабоннинг тўп учун ўйнаганига ишора қилади, шундан сўнг эса жазоланмайдиган муқаррар контакт юз берди. Ҳакамлар эпизодни тўғри таҳлил қилишди.



✅ "Бунёдкор" – "Қизилқум"

Ҳакамнинг сўзсиз тўғри қарори: "Бунёдкор" ҳимоячиси қўллар пастга бўлиши ва максимал даражада танага ёпишиши учун букилди. Бундай ҳолатда ўйинни давом эттириш керак, сабаби қўл табиий ҳолатда турибди.



✅ ОКМК – "Андижан"

"Андижон" ҳимоячисидан қаттиқ, аммо тўпнинг тоза олиб қўйилиши. Оёқ билан ташланиш тўғри ҳолатда бажарилди: ёндан, битта оёқ билан, аммо кўтарилмаган. Ҳакамларнинг ўйинни давом эттириш бўйича тўғри қарори.



✅ "Локомотив" – "Металлург"

Ҳакамнинг ушбу қарорига қўшилиш керак. Бу ерда сариқ карточканинг ўзи етарли. Сабаблар: "Локомотив" ўйинчиси тўпга ўйнашни хоҳлаганди, контакт пайтида унинг ва рақибнинг оёғи "оғирликда" эди (таянч эмас). "Қизил карточка сояси бор бўлган" оддий сариқ карточка, аммо кўпроқ сариққа яқин. Шу билан бирга, ВАР ҳакамнинг ҳар қандай қарорида аралашиши керакмас.



❓ "Локомотив" – "Металлург"

ВАРнинг ноаниқ аралашуви. Ҳа, тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккани тушунарли, аммо бу тўпга муваффақиятсиз ўйнаган ҳимоячининг техник браки сабаб содир бўлмоқда.

Бундай ҳолларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиш ҳисобланмайди. Баҳсли вазият, ВАРнинг ўрнида ҳакамнинг майдонда бошиданоқ қабул қилган ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаган бўлардим.



✅ "Сурхон" – "Пахтакор"

Ҳакам вазиятга тўғри баҳо берди: "Пахтакор" дарвозабони тўпга ўйнади, шундан сўнг ўйинчилар орасида муқаррар контакт рўй берди. Тўп ҳаттоки дарвозабоннинг қўлига теккан бўлса ҳам у танага ёпишган ҳолда табиий ҳолатда турибди.



✅ "Сурхон" – "Пахтакор"

ВАРнинг тушунарсиз аралашуви. Ўйинчилар орасида ўзаро контакт рўй берди, шундан сўнг "Пахтакор"нинг йиқилган ўйинчиси туришга интилди, бу эса унинг ҳолати учун табиий. "Сурхон" ҳужумчиси эса ётган ўйинчига урилиб йиқилди.

ВАРнинг аралашуви учун яққол асосларни кўрмаяпман. Ҳакамга эса илк қарорини ўз кучида қолдиргани учун қойил.



❓ "Сурхон" – "Пахтакор"

Катта эҳтимол билан "Сурхон" ўйинчисида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. Такрорий вазият пайтида жарима майдончаси ичидаги ўйинчиларнинг таналари жойлашуви бўйича баҳслашса бўлади. Аммо, бундай ҳолатларда чизиладиган офсайд чизиғисиз ассистент томонидан яққол хато қилинганини исбот қилиб бўлмайди.



Шундай экан, Суперлига ҳакамлари 12та эпизодда бирорта ҳам қўпол хатога йўл қўйишмади. Фақатгина икки вазиятда ("Локомотив" дарвозасига белгиланган пенальти ва "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи) қарор баҳсли эди. Шунингдек, "Насаф" – "Олимпик" ўйинидаги қоида бузилиш жойи саволлар туғдирмоқда.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика