Кеча Франция миллий назорат ва бошқарув дирекцияси (DNSG) йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Лион“ жамоа раҳбари Жон Тектсор ҳам иштирок этди. Йиғилишда “Лион“ раҳбарининг тақдим этган маълумотлари кўриб чиқилди ва комиссия аъзолари томонидан маъқулланмаганидан сўнг жамоа қуйи лигага “бадарға“ қилинди.
Энди “Лион“ апелляция бериш имкониятига эга. Агарда апелляцияда ҳам ижобий натижа қайд этилмаса, жамоа янги мавсумни Лига 2 мусобақасида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Лион“ ўтган мавсум Лига 1 турнирида 6-ўринни эгаллаб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритганди.
Маълумотларга қараганда, жамоани ҳозирда 500 миллион евродан ортиқ қарзи бор.