RU

Последние новости

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  12 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман" Новости

Дешам: "Погбанинг қайғусига бефарқ бўла олмайман"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Погбанинг дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погбанинг узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида гапирди.

"Мен Полнинг допинг истеъмол қилиш нияти ёки истаги борлигини бир сония ҳам тасаввур қила олмайман. Терма жамоадаги ютуқлари ва муносабатларимизни инобатга олсак, унинг қайғусига бефарқ бўла олмайман, албатта.

Унинг аҳволи мени қайғуга солади ва мен бутун қалбим билан уни ҳал қилиш мумкинлигига умид қиламан. Ҳеч бўлмаганда мен бунга ишонишни хоҳлайман. Олинган иккита намуна бўйича фактлар мавжуд. Гормоннинг мавжудлиги шубҳага олиб келмайди.

Муаммо бор ва Поль CAS'да ўзини ҳимоя қилиш ва била туриб тақиқланган дори-дармонларни қабул қилмаганига судяларни ишонтириш учун яна бир курашга дуч келмоқда", – деди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Погба допинг учун 4 йилга дисквалификация қилинди. Францияликда тестостерон даражаси жуда юқори эканлиги аниқланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика