RU

Последние новости

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  0 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади" Новости

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади"

Про-Лига 34-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Норин” (2:0) учрашувидан сўнг “Норин” клуби раҳбари Давронбек Каримов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Мавсум бошида бизда жамоамизни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Дастлабки даврада жамоамизга Вали Келдиев мураббийлик қилган бўлса, давралар оралиғида жамоамизга янги бош мураббий – Рустам Дўрмоновни тайинладик.

Мавсум биз учун оғир кечди. Биласизлар, Про-Лига “А” гуруҳида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар иштирок этади. “Норин” жамоаси ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ, жамоамиз шаклланишда давом этмоқда. Насиб этса келаси мавсумда ёрқинроқ ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Про-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Сурхон”, “Динамо”, “Машъал”, “Андижон” каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган клубларга омад тилайман. Умуман олганда бизга бу каби жамоалар билан учрашувлар ўтказиш янада кўпроқ тажриба тўплашимизга олиб келди, “А” гуруҳидаги иштирокимиз учун Ўзбекистон ПФЛга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги мавсумдан албатта ўйинимиз кучаяди, мухлислар бошқача “Норин”ни кўришади.

Жамаоамиз футболчилари мавсум давомида жароҳатлар олишди. “Сурхон” жамоаси билан бўлган учрашувда жамоамизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. “Хоразм” жамоаси биз учун ноқулай ҳисобланади, шу жамоа билан ўйинда хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин, ғалаба қозонишимиз қийин бўлаяпти. Жамоамиз олдида мақсад ўзгармайди, қайси жамоага қарши майдонга тушмайлик, бизда мақсад фақат ғалаба бўлади.        

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика