RU

Последние новости

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  9 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Бугун Шевченко бошчилигидаги Украина Италия билан ўйнайди Новости

Бугун Шевченко бошчилигидаги Украина Италия билан ўйнайди

УЕФА Миллатлар лигаси навбатдаги турига тайёргарлик доирасида Италия ва Украина терма жамоалари бугун ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Италия терма жамоаси сўнгги йилларда жуда кучли инқирозни бошдан кечирмоқда. Ўз вақтида Италиянинг "Милан" клуби сафида ажойиб ўйинлар ўтказган Андрей Шевченко энди мураббий сифатида ушбу юртга ташриф буюради.

Роберто Манчини бошчилигидаги "Скуадра Адзурра" сафида бир қатор йўқотишлар бор. Ҳимоячилар Алессио Романьоли, Данило Д'Амброзио ва ҳужумчи Патрик Кутроне Генуядаги ўйинда майдонга тушишмайди. Мураббий уларнинг ўрнига Кристиано Пиччини ва Лоренцо Тонеллини чақирди.

Шевченко жамоасида ҳам битта йўқотиш бор. Йиғин доирасида Артем Беседин жароҳат олди ва унинг ўрнига Артем Кравец терма жамоага чақирув олди.


Италия — Украина
Чоршанба, 10 октябрь, 23:45, Генуя, "Луиджи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам 
— Раде Обренович (Словения).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Италия: Доннарумма — Лаццари, Кальдара, Кьеллини, Кришито — Кристанте, Жоржиньо, Бонавентура — Дзадза, Иммобиле, Кьеза

Украина: Бойко — Караваев, Кривцов, Пластун, Матвиенко — Степаненко, Малиновский — Цыганков, Марлос, Зинченко — Яремчук



ЎЙИНДАН ОЛДИНГИ ФИКРЛАР

Роберто Манчини:


“Биринчи мақсадимиз – стадионга келадиган Генуя аҳолисини хурсанд қилиш. Умид қиламанки, жамоа бу вазифани бажара олади”.

Андрей Шевченко:


“Бизга қарши ўйнаш оғир. Агар тўпни назорат қила бошлсак буни профессионал тарзда бажарамиз. Агар рақибларимиз прессинг қилишса гол уриш учун бизда имконият пайдо бўлади. Бу терма жамоа учун плюс”.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика