RU

Последние новости

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  0 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  4 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  19 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд" Новости

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эроннинг амалдаги чемпиони "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. "Спорт" телеканали мазкур учрашувни бугунги дастурига киритган, бироқ тўғридан-тўғри эмас, балки 22:00дан бошлаб эфирга узатиши ёзиб қўйилган.

Доҳада кечган биринчи беллашувда "Персеполис" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ўйин охирларида жамоа ҳужумчиси Али Алипур томонидан киритилган гол меҳмонларга кичик ғалабани тақдим этганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. "Персеполис" чорак финалда Қатарнинг яна бир номдор клуби "Ал Дуҳайл"ни ортда қолдирди. "Ал Садд" эса аксинча Эроннинг энг номдор жамоаси "Истиқлол"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Маълумот учун, "Ал Садд" 2011 йил ОЧЛда ғолибликни қўлга киритганди. Ҳозирда бу жамоага Жезуалду Феррейра мураббийлик қилмоқда. "Персеполис" устози эса Бранко Иванкович ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика