RU

Последние новости

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  21 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  30 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  24 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға Новости

Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға

Теги :  Бокс
22 апрель Осиё чемпионатида биз учун бироз омадсиз кечди.

Шу куни 8 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари мағлубиятга учради. Бахтга қарши, биз шу куни тўртта мағлубиятга лойиқ эмасдик. Айниқса -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Рўзматов қозоғистонлик рақибига деярли имкон бермаганди. Афсуски, якунда ҳакамлар ғалабани рақибга тортиқ этишди. Бу хато эди. Унинг Осиё чемпионатида ўткаган иккита жангини кўриб, -81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев учун яхши ўринбосар етишиб чиқаётганига гувоҳи бўлдик. Фикримга қўшиласизми?


Тошкент бокс мактаби тарбияланувчиси Нодиржон Мирзаҳмедов ҳамюртларимиз ичида биринчи бўлиб ярим финал масаласини ҳал қилди. Айтганча, шу ўринда қизиқ маълумот: 1994 йилда туғилган Нодиржоннинг 28 апрель куни тўйи бўлиши керак эди. Бангкокдаги Осиё чемпионати сабаб висол оқшоми бир ҳафтага кечиктирилди. Умид қиламизки, енгил вазнли боксчимиз тўйга тўёна билан - олтин медаль соҳибига айланган ҳолда уйга қайтади.

Миразиз Мирзаҳалилов эса таиландлик боксчига қарши жангда рақибга умуман имкон қолдирмади. Ушбу жангда мезбон фактори ҳамюртимизга ҳалал беришидан ҳавотир олгандик, ҳайрият якунда ундай бўлмади ва ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой Дўсматов эса афсуски яна ҳиндистонлик Амитга ютқазиб қўйди. Умуман, уни ютқазди демаган бўлардик, аммо...


Бокс бўйича Осиё чемпионатига аталган кундаликнинг тўлиқ қисми бу ерда > > > Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға

Автор : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика