RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади Новости

"Барселона" раҳбарияти мураббийликка АПЛда ишлаётган мутахассис номзодини маъқуллади

Италиялик мутахассис Роберто Де Зерби "Барселона" бош мураббийи лавозимига асосий номзод, деб хабар берди AS

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку кейинги мавсумда Хави ўрнига "Брайтон" бош мураббийини тайинлашни маъқул кўрди. Де Зерби вакиллари Каталония клуби раҳбарлари билан деярли уч соат давом этган йиғилиш ўтказишди.



Келишувни ёпишга асосий тўсиқ – италиялик мураббийнинг товон пули, яъни тахминан 10 миллион евро. Агентлар "Брайтон" билан келишувга эришиш учун бироз вақт талаб қилишди. "Барселона" Де Зербининг агентларига агар улар бу масалани ҳал қилишса, у 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб испан жамоасини бошқаришини кафолатлади.

Роберто Де Зербининг "Брайтон" билан битими 2026 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Хави Эрнандес жорий мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика