Бироқ германиялик мутахассиснинг атрофидагилар унинг ёзда инглизлар жамоасини тарк этиб, 1 йиллик таътилга чиқиш истаги умуман ўзгармаганини тасдиқлашди.
Қўшимча қилишларича, Лапорта Пеп Гвардиолани "кўк-анорранглилар" мураббийи сифатида кўришни истарди, аммо бу вариант ҳозирча ҳақиқатдан йироқ.
Энг муносиб номзодлар орасида Ханс-Дитер Флик ва "Порту"дан Сержиу Консейсау ҳам бор.