RU

Последние новости

08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  0 07:56ЦСКА тасдиқлади  2 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  45 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди. 


"Жуда ҳам оғир ўйин бўлди, "Сурхон" Ўзбекистондаги ҳар бир жамоага муаммо туғдира оляпти. Футболчиларнинг аксарияти анчадан бери бирга ўйнамоқда, жамоа барқарор йўлда. Учрашувнинг бошида тезкор гол урганимиз салбий таъсир кўрсатди шекилли рақиб иложи борича кўпроқ олдинга ўтди. Жамоамиз хато қилишга қўрқиб ўйнади. Бу руҳий ҳолат устида иш олиб борамиз. Қўрқувни йўқотишимиз керак. Мазкур омил "Шўртан" билан ўйинда ҳам сезилганди. Йигитларга раҳмат айтишим керак. Охиригача ҳаракат қилишди, хатолар камроқ бўлди. Тўп назорати табиийки ютқазаётган жамоа томонида бўлди. Тезкор қарши ҳужумларга ўтишга интилдик, лекин айрим вазиятларда совуққонлик етишмади", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 


- ФИФА кунлари муносабати билан 20 кун танаффус юзага келади. Бундан фойдаланиб назорат учрашувлари ташкил қилинадими?

- Албатта. Ҳозир бу ҳақида ўйламоқдамиз, режамизни ишлаб чиқяпмиз. Айни пайтда эътиборимиз "Бухоро" билан ўйинга қаратилган, чунки ҳар бир 3 очко сув ва ҳаводек зарур бўляпти. Назорат учрашувлари бўлади фақат қаерда тайёргарлик кўришимиз номаълум. Ўтган йили ҳам бундай ҳолатга тушганмиз. Спорт формани йўқотмасдан машғулотларни олиб борамиз.



- Клейди Даци ва Шохруҳ Гадоевнинг ўйинидан мамнунмисиз? Таваккал қилишдан қўрқмаяпсизми?

- Таваккал қилмасангиз бўлмайди. Ҳар бир захирамиз таваккал қарорлар маҳсули, чунки футболчини ўйинга қандай қўшилиб кетишини олдиндан билолмайсиз. Кимдир руҳан тайёр бўлмайди, яна бошқаси жисмонан. Жасур Холтўраевнинг озгина жароҳати бор эди. Лекин улар кўпроқ тўпни назорат қилгани учун ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Пазилдинов, Ҳусановни туширдик. Шуни ҳисобига охирги дақиқаларда ўйинимиз ўхшади. Қўрқсангиз захира қилишингиз керакмас. 

- Шоҳруҳ Гадоев спорт формасига кириб бормоқда. У терма жамоага чақирилиши мумкинми?

- Ўзбекистонда 16 та жамоа бўлса нафақат Суперлига балки Про лигадан ҳам ўзини кўрсатса футболчи чақирилиши мумкин. Терма жамоага эшиклар очилаверади. Қўқондан ҳам терма жамоага футболчи олинса хурсанд бўлар эдик. Ёшлардан Абдуғафур Ҳайдаров бор, Муҳриддин Пазилдинов дебют қилди. Ҳар бир жамоанинг мақсади терма жамоага футболчи тайёрлаб беришдир.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика