RU

Последние новости

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши 1-тур ўйинида босимсиз ҳаракат қилишимиз керак" Новости

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши 1-тур ўйинида босимсиз ҳаракат қилишимиз керак"

Бугун ОКМК – "Машъал" (1:3) назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқуловдан интервью олдик. 

- "Машъал"нинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирсангиз...

- Айтиш мумкинки, бу мавсум олдидан охирги ўйинимиз эди. Тайёргарлик етарли даражада бўлди. Бугун таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган охирги футболчини кўрикдан ўтказдик. Бу бўйича мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келамиз. Про лигада ҳам трансферлар ойнаси ёпилишига бир неча кун қолди (трансфер 28 февраль куни ёпилади – таҳр.). Шу кунгача ҳолатимизни яхшилашга ҳаракат қилдик, бир нечта ўртоқлик ўйинларида қатнашиб, камчиликларимизни билиб олдик. 

- Про лига 1-тури "Қўқон-1912"га қарши ўтади. Биринчи ўйинда ҳаммага қийин бўлади...

- Ҳар томонлама қийин ўтади. Ўтган йили таркибимизда бўлган 4 нафар футболчи "Қўқон-1912"да ўйнайди. Йўқотган ўйинчиларимиз ўрнини қанчалик тўлдирдик, ўйин кўрсатади. Асосийси, босимсиз ҳаракат қилишимиз керак.



- Про лигадан қандай рақобат кутяпсиз?

- Рақобат йилдан йилга кучаймоқда. Бу йил жамоалар камлигига қарамай, кўпчилиги ўз олдига маълум мақсадларни қўйган. Суперлигада кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар Про лигада қўним топяпти, легионерлар сони ҳам ортиб бормоқда. 

- Африкалик футболчилар жамоани қанчалик кучайтира олади?

- Улар жамоага мослашиб олишлари керак. Бизни ўйлайнтираётгани – уларнинг жисмоний ҳолати. 

- "Машъал" бу йил чемпионлик учун курашадими? Жамоа мақсади нималардан иборат?

- Мақсадимиз – рақобатбардош жамоа бўлиш. Мухлислар жамоанинг Суперлигага чиқишини соғинган. Биз таркибимиз қандай бўлишидан қатъи назар бу учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Про лига 1-тури доирасидаги "Машъал" – "Қўқон-1912" баҳси 12 март кунига белгиланган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика