RU

Последние новости

22:01Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  9 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  0 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2

Анзур Исмоилов: "Австралиядан чўчиётганимиз йўқ" Новости

Анзур Исмоилов: "Австралиядан чўчиётганимиз йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бўлажак рақибимиз Австралия кучли терма жамоа. Уларнинг таркибидаги футболчилар жисмонан анча бақувват. Аммо бизда ҳам ҳимояда баланда бўйли, жисмонан кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Биз Австралияга қарши ўз ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз. Уларнинг узун пасларига қарши комбинацион ўйин намойиш қиламиз, шунингдек, тўпни кўпроқ назорат қилишга интиламиз.

Ҳар икки жамоада чорак финалга чиқиш учун имкониятлар бир хил. Ушбу мусобақада фаворит сифатида эътироф этилган жамоалар мағлубиятга учраганини кўп бор кўрдик. Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, жамоа мазмунли ўйин намойиш қилди. Терма жамоамиз аъзолари ўйиндан-ўйинга кучайиб боришаётгани кўриниб турибди. Биз Австралиядан чўчиётганимиз йўқ. Уларга қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Исмоилов.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика