RU

Последние новости

10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  0 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  6 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  6 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  1 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  1 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади Новости

"Анжи"га қарши баҳсдан сўнг Валерий Карпин Шомуродовни мақтади

"Ростов" ҳамда "Анжи" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинидан сўнг (1:0) ростовликлар устози Валерий Карпин баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Жамоани нима учун мақташим керак? Ҳаммаси учун. Масалан, ажойиб биринчи тайм туфайли. Режалаштирган барча ишимиз амалга ошди. Тезкор прессинг, тўп йўқотишдан сўнг уни олиб қўйиш. Тезкор гол урмоқчи эдик, вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмадик. Бу менинг қўл остимдаги энг яхши биринчи бўлим бўлди. Ҳар томонлама. Сўнгги сонияларни ҳисобга олмасак, баҳснинг иккинчи қисми ҳам муваффақиятли ўтди. Биринчи бўлимда ҳужумимиз машқ қилди, иккинчисида эса ҳимоямиз.

- Жамоани муаммоси бор рақибга қарши тайёрлаш қийинми?

- Йўқ. Биз бунгача иккита ўйинда мағлуб бўлдик, диққатни бир жойга тўплашда муаммо бўлмади. Йигитларга "Анжи" пул учун эмас, ўзи учун ўйнаётганини айтдим. Улар учун ҳар бир ўйин худди сўнгги учрашувдек. Футболчилар ҳозирданоқ ўзини бошқа клубларга сотишяпти.

- Скопинцевнинг четлатилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ўйин таассуротига таъсир кўрсатди. Бошқа ўзгаришлар бўлиши керак эди. Баъзи режалар парчаланди, ўзгаришлар бўлди. Аммо четлатишдан сўнг қанот ҳимоячиси жойида ўйнаган Элдор Шомуродовни алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

- Скопинцевга нисбатан қандайдир чоралар кўриладими?

- Уришиб берамиз, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Четлатилиш амалга ошиб бўлган.

- Таркибда ўзгаришлар бўлди. Абаев ва Ионов майдонга тушмади. "Локомотив"га қарши баҳсдан сўнг шундай қарорга келдингизми?

- Бугун Ионов ёқтирадиган бўш ҳудудлар бўлмади. Бошқа ҳужумчидан (Элдор Шомуродов) фойдаланишга тўғри келди. Танловим ўзини оқлади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика