RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби ғалабани тантана қилди Новости

АГМКнинг ОЧЛдаги рақиби ғалабани тантана қилди

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида ўзининг иккинчи назорат беллашувини Босния ва Герцеговина чемпионатининг уч карра ғолиби "Челик"га қарши ўтказди.

ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш йўлида АГМКга рақиблик қиладиган Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси Босния ва Герцеговина клубини мағлубиятга учратди.

Ёмғир остида ўтган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси биринчи бўлимда рақибни қарши ҳужумда гол билан жазолашга муваффақ бўлди. Шериддин Бобоев "Истиқлол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди. Иккинчи тайм эса ҳужумларга бой тарзда кечди. Қайд этиш керакки, танаффусдан кейин ҳар иккала жамоага қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ гол уриш яна "Истиқлол" жамоасига насиб этди. Нозим Бобожонов учрашув якунига яқин ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатган голни урди - 2:0.

Шу тариқа "Истиқлол" жамоаси Анталиядаги йиғин доирасидаги иккинчи назорат беллашувида ғалабани тантана қилди. Бунга қадар Ҳаким Фузайлов шогирдлари Қозоғистон чемпионатининг бронза медаллари соҳиби "Тоболь" жамоасига (1:2) имкониятни бой беришганди.

Маълумот ўрнида: "Истиқлол" жамоаси сафида ўзбекистонлик футболчи Жалил Кимсанов фаолият кўрсатмоқда. "Қўқон-1912" жамоасининг собиқ футболчиси мазкур баҳсда захирадан майдонга тушди.

АГМКнинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасининг навбатдаги рақиби Даниянинг биринчи дивизион вакили "Кёге" бўлади. Мазкур назорат ўйини 3 февраль куни ўтказилади.

Назорат ўйини.

"Истиқлол" - "Челик" 2:0

Ҳакам
: Бора Абаоглу (Туркия)

Голлар: Шериддин Бобоев (28), Нозим Бобожонов (88)

"Истиқлол": Рустам ятимов, Искандар Жалилов (Фируз Караев, 80), Алексей Ларин, Бахтиёр Қаландаров (Жалил Кимсанов, 55), Ахтам Назаров, Алишер Жалилов (Нозим Бобожонов, 65), Амирбек Жўрабоев (Эҳсони Панчшанбе, 55), Муҳаммаджон Рахимов (Комрон Турсунов), Фатхулло Фатхуллоев (Шаҳром Сулаймонов, 75), Сулейман Мухадов (Шаҳром Самиев, 77), Шериддин Бобоев (Виулен Айвазян, 60).


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ плей-офф доирасидаги АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) учрашуви 12 февраль куни Олмалиқ шаҳридаги АГМК ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика