"Агар мени ютсанг — 10 000 фунт бераман"
06 фев 2024 18:25
Новости
"Челси" ярим ҳимоячиси Миха Мудрик ижтимоий тармоқларда клуби мухлиси билан тортишиб қолди.
АПЛ 23-турида "Вулверхэмптон"га имконият бой берилгач, "аристократлар" мухлиси қуйидагича изоҳ қолдирди: "Сенга нима
балобўлди? Футбол ўйнашни унутиб қўйдингми? Балки бирга-бир вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича бир нечта махсус машғулот оларсан. Ҳар сафар сен майдонга тушганингда, жамоамиз битта ўйинчига кам бўлиб қолмоқда".
Мудрик унга жавоб берди: "Олдимга кел ва биз 10 000 фунт учун бирга-бир ўйнаб кўрамиз".
Мухлис украиналик футболчи таклифини қабул қилмади, аммо у гол уришни бошлаганида, Мудрикка шахсан ўзи пул тўлаб боришга тайёрлигини ёзиб қолдирди. Бу суҳбат скринини Мудрик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида чоп этди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди
АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди
"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади
Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"
Комментарии