RU

Последние новости

22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  9 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9

Абдулла Абдуллаев: "Бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак" Новости

Абдулла Абдуллаев: "Бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Илк навбатда, ўйин сўнгига қадар ўрнидан туриб кетиб, стадионни тарк этмасдан, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйин эса қийин ўтди, сабаби "Хоразм"да савияли футболчилар йиғилган, бу ўйинолди таҳлилда ҳам акс этганди. Уларда интизом юқори.

Бугун чарчоқ аломатлари ҳам бўлди. Кўриб турибсизлар, ҳарорат жуда юқори. Шундай об-ҳаво шароитида ҳар 4-5 кунда ўйин ўтказяпмиз. Қолаверса, чемпионат даражаси ўсган. Ҳозир қайси жамоа бошқасидан кучли эканлигини ва бирор ўйинда қандай натижа қайд этилишини олдинда тахмин қилиб бўлмайди. Ҳар қандай жамоа ғалаба учун майдонга тушмоқда, шу боис, ўйинлар ҳам қизиқарли тус олмоқда. 

Олдинда "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Аммо буни қийин тақвим дея олмайман. Сабаби, битта биз эмас, барча жамоалар шундай тақвим асосида ўйинлар ўтказмоқда. Чарчоқни асло баҳона қилмоқчи эмасман, барчаси ўзимизга боғлиқ. Ўйлайманки, биринчи даврани шу нафасда ғалабалар билан якунлаймиз.

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси энг муҳим иккита ўйинни ўтказади. Футболчилар ғалаба учун майдонга тушади. Тўғри, бир очко ҳам мундиал йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Йўқ, биз ғалаба учун майдонга тушишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак", – деди 27 ёшли футболчи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+2   
26 мая 16:25:46
sardor
Ютларин БАА ни бир мазза киворили бизаям
+1   
26 мая 16:29:42
leva8989
Tarkib jihatdan kuchlimiz BAA dan,JCh ga chiqish uchun yutishimiz shart,ob havo bahona bo'lolmaydi
   
26 мая 21:46:51
Shovruq88
Molodets Abdullayev!Duhingni berma
   
26 мая 17:52:41
Аваз Худойқулов
5 июн ҳам эшик қоқиб келмоқда, адашмасам бизда 17 арабларда 13 очко мавжуд, агар шу имкониятдан ҳам фойдалана олмасак, Мирзоҳаким Тўхтамирзаев таъбири билан айтгандек бундай вазиятдан гол ура олмасликнинг ўзи бир санъат ибораси тўғри келарди, Копадзе ёки миллат қахрамони ёки......... Уёғини ёзишни ўзимга эп билмадим, қисқаси шу ўйинни ўзида масалани ҳал қилиб олиш керак, ҳеч қанақа бахоналарга ўрин қолдирмасдан, дейлик ҳакаилик, ўйиндан четлатишлар ва ҳамма ҳаммасига қарши эхтиёт чораларини кўриб қўйиш керак вақт борида
   
26 мая 16:51:31
Oybek Haydarov
Ответ на комментарий пользователя Усмонбек
Санлага доми хаво бохона нима гишт е бетон куябсанми иссик хавода
Эй шуни айтинг одамлар 30 Минг 40 Минг учун итдай ишлаяпти Ватан учун жонинм берса арзийди у Еги кейин байрам ярашади
-1   
26 мая 16:19:20
Усмонбек
Санлага доми хаво бохона нима гишт е бетон куябсанми иссик хавода
championat.asia
Яндекс.Метрика