RU

Последние новости

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  9 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

А ПРО-лига. "Нефтчи" мавсумни мағлубият билан бошлади (батафсил шарҳ) Новости

А ПРО-лига. "Нефтчи" мавсумни мағлубият билан бошлади (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 1-турида "Нефтчи" ўз майдонида Хоразмнинг "Хоразм" жамоасини қабул қилди.

Учрашувдан аввал «Истиқлол» ўйингоҳига ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этиш мақсадида эстрада хонандалари ижросида концерт дастури ташкил этилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида расман Фарғонада Про-Лига мусобақаларига старт берилди.



Беллашув «Нефтчи» вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган мезбонларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, вазиятлар самарасиз якунланди. Аксинча «Хоразм» жамоаси вакилларининг қарши ҳужумдаги ҳаракатлари хавфли кўриниш ҳосил қилди. Ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.




Иккинчи бўлим дастлабки дақиқалариданоқ ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган «Нефтчи» вакиллари ҳужумкорликни кучайтирдилар. Кетма-кет ҳужумлар натижасида юзага келган жарима зарбалари, гол уриш учун қулай имкониятлар мезбонларга наф келтирмади. Учрашувнинг 69-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Кутилмаганда «Нефтчи» жамоаси ҳимоячиси Даврон Маматов тўпни дарвозабонга қайтариш вақтида хатога йўл қўйиб, автогол муаллифига айланди. Шундан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасини ишғол этиш учун сўнги дақиқаларга қадар кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, наф келтирмади. Иккинчи бўлим сўнги дақиқаларида заҳирадан ўйинга қўшилган Исломбек Каримовнинг кучли зарбасини «Хоразм» посбони Ғайрат Ўдаев қийинчилик билан қайтариб қолди. Шу куни меҳмонлар ҳимояси тартибли ўйини ва жамоа посбони маҳорати эвазига «Нефтчи» вакиллари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади, кўплаб вазиятларда мезбонлардан омад яққол юз ўгирганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Учрашув шу тариқа «Хоразм» жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.



ПРО-лига. "А" гуруҳи.
1-тур
“Нефтчи” – “Хоразм” 0:1 (0:0)
Гол
: Даврон Маматов, автогол (69)
Ҳакамлар: Асқар Нажафалиев, Ҳ.Набиев, Д.Тиллабоев.
Захирадаги ҳакам: Олим Тўйчибоев
Назоратчи – Маъмур Саидқосимов
Комиссар – Зоҳиршоҳ Акрамхонов

“Нефтчи”:
12. Музаффар Абдуллаев, 3. Даврон Маматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Руслан Мелзитдинов, 6. Баҳодир Акрамов, 8. Достон Абдураҳмонов, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Хамидулло Абдулҳамидов, 18. Даврон Исоқов, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Игорь Таран.
Захирадагилар: 21. Фаррух Турдиалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 7. Ислом Тошпўлатов, 10. Хуршидбек Асқаралиев, 13. Жамшид Қобулов, 15. Миржамол Неъматов, 77. Исломбек Каримов.

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев, 3. Равшанбек Султонов, 4. Жасур Атажонов, 6. Фаррух Хайдаров, 7. Дадахон Юсупов, 8. Айбек Нурбоев, 10. Тимур Бекчанов, 11. Сарвар Жуманиёзов, 15. Сирож Рўзметов, 19. Темур Машарипов, 22. Миржалол Қурбонов.
Захирадагилар: 16. Лазиз Убайдуллаев, 17. Сардорбек Матмуродов, 18. Рафикбек Каримов.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика