​Златан Ибрагимович: "Барча танқидчиларни "ногиронлар аравачаси"га ўтқазиб қўйдим"

6 ноя 2018, 00:27
"Лос-Анжелес Гэлекси" ҳужумичиси Златан Ибрагимович АПЛ ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АПЛ менга ёқди. Бу жуда қизиқарли тажриба бўлди. Чемпионатга қизиқиш катта. Лекин, АПЛнинг қиймати ўзининг даражасидан бироз юқори баҳоланмоқда, деб ҳисоблайман. Футболчиларнинг индивидуал қобилияти ва техникаси ҳақида айтаяпман. Ўйинлар жуда юқори суратда бўлганлиги учун футболчига ҳар доим қийин бўлади. Ҳатто, у жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлса ҳам. Бундай темпни барқарор сақлаб қолиш жуда қийин".

"Манчестер Юнайтед" учун ўйнаганимдан бахтиёрман ва фахрланаман. Бу тўғри танлов эди. Клуб ва мухлислари ҳақида ажойиб хотиралар қолган".

"АПЛ футболчилари ва мураббийларини омади келди. Чунки мен АПЛга борганимда 35 ёшда эдим. Агар 10 йил аввалроқ келганимда, бу умуман бошқача суҳбат бўлиши мумкин эди. Ҳамма гапирди, мен ногиронлар аравачасида келганимни. Аслида, мен барча танқидчиларни ўша "ногиронлар аравачаси"га ўтқазиб қўйдим", - деди Златан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›