Зинедин Зидан: «Жавоб ўйинида барчасини тўғрилай оламиз»

Narzulla Saydullayev
7 апр 2016, 08:00
«Реал» устози Зинедин Зидан «Вольфсбург»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди.

«Бугунги ўйиндан қониқмадим. Ҳеч ким 0:2 ҳисобида ютқазишимизни кутмаганди. Хатто мен ҳам кутмагандим. Бугун оғир бўлишини билардим. Айниқса жисмонан қийналдик. «Барселона»га қарши ўйин бизни чарчатди. Чемпионлар лигаси плей-оффида бундай ўйнаб бўлмайди. 90 дақиқани яхшилаб ўрганиб чиқишимиз лозим.

Ҳали барчаси йўқотилмади. Биз – «Реал»миз ва жавоб баҳсида мухлисларимиз ёрдамида барчасини тўғрилашимиз мумкин.

Олдинда 90 ва балки ундан ҳам кўпроқ вақт бор. Ҳозир эса бир жамоа бўлиб ишлашда давом этишимиз лозим», — дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com