Зидан қайтди, "Реал" Де Хеага қизиқишларни янгилади

Mirjalol Normatov
17 мар 2019, 11:30
"Реал" "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеага бўлган қизиқишларни янгилади.

"The Mirror" хабарига кўра, Зинедин Зидан айни дамда Тибо Куртуа борасида бирор қарорга келмаган.

28 ёшли испаниялик "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадига айланади. Мадридликлар посбон учун манкунианликларга 75 миллион евро тўлашга тайёрлар.

Де Хеа ушбу мавсумда МЮ таркибида 37 ўйинда 45 гол ўтказиб юборди. Унинг жамоа билан шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›