

Франциялик мутахассис қатарликларни 2022 йилда шу мамлакатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Нагиб берган маълумотларга кўра, Зиданнинг йиллик маоши 50 млн. евро бўлади.
"Зидан ЖЧ-2022 учун Қатар терма жамоасида ишлайди. Йиллик маоши 50 млн. евро бўлган 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди. Ҳаммасини пул ҳал қиладими?" - деб ёзди Савирис.
Нагиб Савирис - мисрлик бизнесмен. У 2012 йилда Forbes томонидан Мисрнинг энг бой иккинчи кишиси сифатида тан олинган эди.


