Зидан МЮга шарт қўйди

Mirjalol Normatov
10 окт 2018, 22:11
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"га шарт қўйди.

"TribalFootball" хабарига кўра, француз "Олд Траффорд"га борган тақдирда трансфер сиёсатини ўзи юритади ва бунга ҳеч ким аралашмайди. Шунингдек, раҳбарият у истаган пулни трансферлар учун ажратиши керак. Акс ҳолда, у МЮда ишламайди.

Зидан ҳозирда МЮни бошқариш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Аммо олдинроқ унинг агенти мижози 2019 йилдан кейин ишга қайтишини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TribalFootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›