Зидан: "Ла Лига - дунёнинг энг яхши лигаси"

Mirjalol Normatov
16 авг 2019, 23:57
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан 1-тур доирасида "Сельта"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумнинг бошланишини интиқлик билан кутяпмиз. Барча диққатимиз илк ўйинимизга қаратилган. Барчамиз юқори кайфиятда ўйинга тушамиз.

"Сельта"ни мағлуб этиш бизнинг мақсадимиз. Биз ғалабаларга ва рақиблар билан мусобақалашишга тайёр бўлишимиз керак. ЛаЛига - дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда қаттиқ рақобат кечади.

Ғалаба - майдонда нима қилгангиздан дарак беради. Демак, доимо ғалабага эришиш керак", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca