Зидан - энг яхши клуб мураббийи. У Клопп ва Гвардиоладан ўзиб кетди

Alisher
4 авг 2020, 15:18
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан айни дамдаги энг кучли мураббий деб топилди.

Зидан бу борада "Ливерпуль" устози Юрген Клопп ва "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиолани ортда қолдирди.

Зидан "Реал"ни 2016-2018 йиллар давомида бошқарди ва бу вақт давомида чемпионат, Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси (3 йил кетма-кет), УЕФА Суперкубоги (2 бор) ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлган.

2019 йилда Мадрид клубига қайтган франциялик мутахассис Ла Лигани ютди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L’Équipe