

Sky Sport Italia мухбирининг сўзларига кўра, сербиялик футболчи «бьянконери»ларнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Италияликлар айнан шу футболчи орқали майдон марказини кучайтириш ниятидалар.
Таъкидланишича, музокаралар ижобий томонга ўзгарган ва тез суратларда давом этмоқда.
Аввалроқ, 28 ёшли ярим ҳимоячи Англиянинг бошқа бир клуби «Манчестер Юнайтед»га кераклиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.
Ўтган мавсумда Матич чемпионатнинг 35 ўйинида майдонга тушди, битта гол уриб, саккиз бор голли узатма етказиб берди.



