

"Кекса синьора" ҳозирда 21 ёшли сербиялик футболчи учун даъвогарлар рўйхатида эмас, аммо бир йилдан сўнг ҳаммаси ўзгариши мумкин. Бу аввало Криштиану Роналдунинг клубдан кутилаётган кетиши билан боғлиқ.
"Фиорентина" раҳбарияти эса ёзда футболчини сотиб юбормоқчи эмас, шу сабаб клуб уни бир мавсумга олиб қолиш ва кейин бемалол қўйиб юбориш учун унга янги ва яхшироқ шартнома таклиф қилди.
Душан ўтган мавсум А Серия доирасидаги 37та майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди.



