

Шу тариқа жамоа Италия чемпионатининг дастлабки 5 турида кетма-кет ғалабаларни қўлга киритди. Шунингдек, ЕЧЛнинг 1-турида “Валенция”ни ҳам мағлуб этди. Бу орқали жамоанинг ғалабали серияси мавсум бошланганидан бери 6 та ўйинга етди.
Турин клуби ўз тарихида 5-марта мавсумни 6 та ғалаба билан бошлади. Биринчи марта шундай ҳолат 1929/30 йилги мавсумда қайд этилганди.



