“Ювентус” спорт директори Икарди билан вазиятга ойдинлик киритди

16 авг 2019, 09:45
Фабио Паратичи Мауро Икарди ҳақида гапирди.

“Икарди? Бизда ажойиб ҳужумчилар йиғилган ва биз бундан мамнунмиз. Европада бу борада биз билан рақобатлаша оладиган клублар кўп эмас. Икарди — “Интер” ўйинчиси. Нима учун биз бошқа жамоа ҳужумчиси ҳақида бош қотиришимиз кераклигини тушунмайман”,—дейди Паратичи.

Аввалроқ Икарди “Интер”ни фақат “Ювентус”ни деб тарк этишини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com