"Ювентус" Рэмзини текинга қўйиб юборишга тайёр

Alisher
28 сен 2021, 17:16
"Ювентус" ёзда кўплаб ўйинчилар қатори ярим ҳимоячи Аарон Рэмзидан ҳам қутулишга ҳаракат қилди.

Аммо, раҳбарият янги бош мураббий қўл остида унга сўнгги имконни беришга қарор қилган.

Лекин уэльслик ўзини Массимилиано Аллегрига исботлай олмади - футболчи деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. "Ювентус" Рэмзи билан қишда хайрлашишга тайёр.

Клуб унга эҳтимолий харидор чиқишидан фойда йўқ деб ҳисобламоқда, Рэмзи АПЛга қайтиши мумкин.



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun