"Ювентус" Маркизио кетиши ҳақида эълон қилди

Aslanov Jasurbek
17 авг 2018, 13:27
"Ювентус" расмий сайти жамоа ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилди.

32 ёшли футболчи фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум эмас.

Маркизио "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи Турин жамоаси сафида 7 марта Италия чемпионига айланган. Сўнгги мавсум тажрибали футболчи А Сериянинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Олдинроқ, Маркизиога "Монако" ва "Ницца" қизиқиш билдиргани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›