"Ювентус" клуб президенти ва бош директорининг маошини қисқартиради

Omonjon To`xtamirzayev
1 ноя 2023, 10:39
"Ювентус" президент ва бош директорининг маошлари қисқартириладиган бўлди.

Шунингдек, бош директорга бериладиган мукофот пуллари қисқартирилади.

Маълумотларга қараганда, охирги ойларда бюджетни тартиб билан сарфлаш ва унинг барқарорлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган янги курс сабабли шундай қарор қабул қилинган.

18 январдан клуб президенти сифатида ишлаётган Жанлука Ферреро айни пайтда 800 минг, бош директор Маурицио Сканавино эса 400 минг евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: gazzetta.it