

Италия чемпиони ўтказадиган музокаралар тезда муваффақиятли якун топиши мумкин, чунки "тўпчилар" польшалик дарвозабонни Австралияда бўладиган йиғинга олиб кетишмади.
Польшалик ва "Арсенал" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Лондонликлар ушбу трансфердан 18 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Шесни сўнгги икки йил давомида ижара асосида "Рома" шарафини ҳимоя қилди. У 2016/17 мавсумда римликлар сафида 39 та учрашувда майдонга тушди ва 41 та гол ўтказиб, 14 та баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.



