"Ювентус" допинг туфайли Погба билан шартномани бекор қилиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
13 сен 2023, 12:37
"Ювентус" агар янги анализ ҳам допингдан фойдаланилгани тасдиқланса, ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартномани бекор қилиш вариантларини ўрганиб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, айни дамда французга маош тўлаш тўхтатилган. Бу сумма йилига 8 млн ва бонус кўринишида 2 млн еврони ташкил қилади. Футболчининг Турин клуби билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Аввалроқ, Погбанинг 2023 йилнинг 20 августида допингга топширган тиббий тести ижобий натижа кўрсатган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Никола Шкира твиттери