«Ювентус» «Барселона»да 200дан ортиқ гол урган ҳужумчини сотиб олди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2018, 08:19
«Ювентус» «Барселона» тарбияланувчиси бўлган Пабло Моренони харид қилди.

16 ёшли Испания ўсмирлар терма жамоаси аъзоси 10 ёшидан буён Каталония клуби тизимида ўйнаб келмоқда ва 6 йил ичида 200тадан ортиқ голлар урди.

Морено «Ювентус» ўсмирлар терма жамоаси сафида шуғулланади.

El Ideal нашри хабарига кўра, туринликлар «Барселона»га 1 миллион евро ва бонуслар тўлашади. Футболчининг ўзи «Юве» билан 3 йиллик шартнома тузди ва йилига 500 минг евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›