"Ювентус" Аллегрини қайтармоқчи

Alisher
26 май 2021, 09:24
"Ювентус" италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри билан алоқага чиқди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Турин клуби президенти Андреа Аньелли Андре Пирло истеъфога чиқарилса, Аллегрининг қайтишини хоҳламоқда.

Аллегрининг мақсади - "Реал". Мутахассис Зинедин Зидан бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг "қироллик клуби"дан таклиф кутмоқда.

53 ёшли италиялик 5 бор "Ювентус"га чемпионатда ғалаба келтирган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano