
Статистик маълумотларга кўра, "кекса синьора" футболчилари ушбу баҳсда рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олишмаган. Шундай қилиб туринликлар ўзларининг 6 йиллик рекордини янгилашди. Сўнгги марта бундай ҳолат 2011/12 мавсумда кузатилган экан.
Мағлубиятга қарамай "Ювентус" айни дамда А Серияда етакчилик қилмоқда. Турин клуби ва "Наполи" ўртасидаги фарқ 1 очко.