

Маълумотларга кўра, оғзаки келишувга эришилган. Гап "Монца" дарвозабони Микеле Ди Грегоро ҳақида кетмоқда. "Ювентус" посбон учун 18 млн. евро (+2 млн. евро бонус) тўлайди.
Жорий мавсум Ди Грегорио А Сериянинг 33та учрашувида майдонга тушди. У А Серияда мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



