Яқиндагина фаолиятини якунлаган Вилья учун дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким?

Alisher
21 ноя 2019, 11:53
Яқиндагина футболчилик фаолиятини якунлаган испаниялик форвард Давид Вилья "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблайди.

"Кейн - ҳозирги пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчисидир. Харри ҳар ҳижатдан кучли футболчи ва бу уни Евро-2020нинг "Олтин бутса"си учун асосий даъвогарлардан бирига айлантиради.

"Тоттенхэм"да жорий мавсум кўнгилдагидек кетмаяпти. Кейннинг келажаги борасида эса ҳеч нарса деб бўлмайди. У қаерда бўлмасин, яхши футболчи бўлиб қолади ва ўзининг истеъдодини бошқа лигаларда ҳам намоён қила олади", - дейди Вилья.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 12та гол билан Евро-2020 саралашида тўпурар бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail