Янги мавсумда "Манчестер Сити" ғолиб бўлади

Aslanov Jasurbek
11 авг 2016, 16:29
"Microsoft Bing" Премьер-лига учун янги тахмин алгоритмини ишлаб чиқди.

Маълумотларга кўра, ушбу алгоритм веб-қидирув орқали футболчиларнинг маҳоратини ҳисобга олади ва ҳар бир учрашув учун тахминий ғолибни эълон қилади.

"Microsoft Bing" алгоритми тахминларига кўра, Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Премьер-лига ғолибига айланади ва энг яқин таъқибчиси "Манчестер Юнайтед"дан 5 очко ўтиб кетади.

Учинчи ўрин МЮдан бир очко ортда қолган "Челси"га насиб этади. "Арсенал" голлардаги фарқ туфайли тўртинчи ўринни эгаллайди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101greatgoals

Сўнгги янгиликлар

Барча ›