Холанднинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023, 14:11
"Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанднинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.

Норвегиялик футболчи "Ливерпуль"га қарши ўйнай олади. У термаси сафида Фарер оролларига қарши ўйинда оёғини жароҳатлаб олганди. Шу сабабли у бугун бўлиб ўтадиган Шотландияга қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Холанднинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмаган. У 25 ноябрь куни АПЛнинг 13-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйнай олиши кутилмоқда.

Жароҳатини жиддийлаштириб юбормаслик мақсадида футболчи бугунги баҳсда қатнашмайди. Яқин вақтлар ичида у "Манчестер Сити" қароргоҳига қайтади ва одатий тартибда ишлашда давом этади. Норвегия термаси Евро-2024га чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлган.

Холанд ушбу мавсум "Манчестер Сити" таркибида барча турнирларда 18 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›