Хитой 2017 йилда киберспортдан 117 млн доллар даромад топди

Aslanov Jasurbek
30 авг 2018, 14:20
PricewaterhouseCoopers компанияси мамлакатлар келажакда киберспортдан қанча даромад топиши мумкинлигини кўрсатди.

Маълумотларга кўра, Хитой 2017 йилда киберспортдан даромад топиш бўйича жаҳонда иккинчи бўлди. Уларнинг йиллик даромади 117 млн долларни ташкил қилди. Биринчи ўрин АҚШга тегишли (184 млн доллар). Ушбу рўйхатнинг кучли бешлигидан Россия ҳам жой олган (10 млн доллар). Нашрнинг қайд этишича, Россиянинг киберспортдан олаётган даромади йилига ўртача 25,5 фоизга ошмоқда.

2017 йилда киберспортдан энг кўп даромад олган мамлакатлар (топ-7)

АҚШ - 184 млн доллар

Хитой - 117 млн доллар

Германия - 55 млн доллар

Япония - 11 млн доллар

Индонезия - 3 млн доллар

Ҳиндистон - 2 млн доллар


2022 йилда киберспортдан энг кўп даромад топиши кутилаётган давлатлар (топ-7)

АҚШ - 467 млн доллар

Хитой - 338 млн доллар

Германия - 113 млн доллар

Япония - 42 млн доллар

Россия - 32 млн доллар

Индонезия - 15 млн доллар

Ҳиндистон - 14 млн доллар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pwc.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›