Хендерсон: "Мухлисларсиз совринни қўлга киритиш - юмшоқ қилиб айтганда, ғалати"

Alisher
28 май 2020, 08:40
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги чемпионликлари борасида гапирди.

"Мухлисларсиз совринни қўлга киритиш - юмшоқ қилиб айтганда, ғалати. Вазият умуман бошқача бўлади. Аммо, биз ҳозирги вазиятдаги қийинчиликни ва барча хавфларни тушунишимиз керак.

Ҳали ҳеч нарса бажарилмагани аниқ, биз буни якунлаб қўйишимиз керак. Биз яхши таассурот қолдиришни хоҳлаймиз. Чемпионат давом эттирилгач, биз юқори даражада иштирок этишимиз керак. Мухлисларсиз чемпионлик маросими... Хўш, бунга шунчаки чиқаш керак", - дейди Хендерсон.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: theguardian.com