Хайнкес Хамес ва Руди келишмовчилиги ҳақида: "Футбол - эркаклар спорт тури"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2018, 18:45
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес жамоа машғулотида содир бўлган можарога изоҳ берди.

Машғулот вақтида Хамес ва Руди ўртасида тўқнашув юз беради. Оқибатда тўқнашув “сўз жанги”га айланиб кетди.

Арьен Роббенинг уларга қарата: “Йигитлар, жанжални давом эттиринглар” деган гапига қарамай, Франк Рибери, Жером Боатенг ва Рафинья уларни ажратиб қўйган.

Машғулот сўнгида улар бир-бирига қўл бериб майдонни тарк этгани айтилмоқда.

"Машуғлотларда босим ва чақирувлар бўлади. Бирга-бир вазиятларда агрессив ҳаракатларни кутаман.

Яна ишга киришиш вақти келди. Бу эркаклар спорти!" - дейди "Бавария" устози Юпп Хайнкес.1

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern & Germany