Хави: "Мен у билан шартнома имзолаб бўлган бўлардим"

Mirjalol Normatov
6 апр 2022, 23:52
"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Усмон Дембелени мақтади.

- Дембеленинг ўзгарганини пайқадингизми?

- У ўзининг ишига бўлган муносабати ҳамда содиқлиги борасида бошқаларга ўрнак бўлмоқда. У жуда хурсанд ва иштиёққа бойлиги кўриниб турибди. Усмонда ғолиблик характери бор. У ҳатто дам олиш кунларида ҳам машғулотлар қилаётгани мени ажаблантираётгани йўқ.

- Усмоннинг қолиши аниқ бўлишини яна қанча кутишга тайёрсиз?

- Бу музокараларга боғлиқ. Клубдагилар менинг вазифаларимни билади ва биз тўғри йўлдан кетяпмиз.

Агар қўлимда бўлганида у билан мен шартнома имзолаб бўлган бўлардим. Бироқ ҳозирда молиявий ҳолатимиз яхши эмас. Бироқ шунга қарамасдан клубдагилар бу борада яхши ишламоқда, - деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia