
Олдироқ ОАВда "Атлетик" собиқ футболчисига Каталония клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинган эди.
"Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. 10 йилдан бери футболдалигимда бундай миш-мишларни 200 мингтасини эшитганман. Бундай хабарларни ўқимайман. Баъзида мен ўзим билмайдиган нарсалар ҳақида ёзишади. "Бавария"да ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мақсадим жароҳатимдан тўлиқ қутилиш" - дейди футболчи.